Сенатнинг ялпи мажлиси 3 майда ўтказилади
1 май куни ўтказилган Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида Сенатнинг қирқинчи ялпи мажлисини 2023 йилнинг 3 май куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Унда “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонунлар кўриб чиқилади.
Шунингдек, ялпи мажлисда “Халқаро меҳнат ташкилотининг ходимларни иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли юзага келадиган касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги 148-сонли Конвенциясини (Женева, 1977 йил 20 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида форс-мажор ҳолатларда давлат авиацияси ҳаво кемалари томонидан ҳаво ҳудуди ва аэродромлардан фойдаланиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Душанбе, 2021 йил 10 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонунлар ҳам муҳокама қилинади.
Шарҳлар