Сенатнинг янги қўмитасига вазифалар белгиланди

Источник: пресс-служба Сената

Президент топшириғи бўйича янгидан ташкил қилинган Сенатнинг ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг вазифалари ва яқин келажакдаги режалари белгилагди. Йиғилиш якунлари ҳақида парламент Юқори палатасининг матбуот хизмати хабар беради.

Қўмитанинг асосий йўналишлари этиб, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасини мувофиқлаштириш ва доимий мониторинг юритиш, ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқлик ва ошкораликни таъминлашга оид қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг ижро этилиши устидан тизимли парламент назоратини амалга ошириш, шу жумладан, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ҳисобот ёки ахборотларини эшитиб бориш белгиланди.

Учрашув иштирокчилари қўмита фаолиятини такомиллаштириш ва келгуси иш режалари муҳокамаси, шунингдек, Қўмита таркибида жамоатчилик асосида соҳа мутахассисларидан таркиб топган экcпертлар гуруҳи шакллантирилди. Уларнинг аксарияти мамлакатдаги етакчи ОАВ вакиллари, блогерлар, журналистлар ва юристлардан ташкил топган.

Гуруҳ вакиллари интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган масалалар юзасидан ўз фикрини мустақил баён этиш ва унинг ечимлари бўйича тавсиялар беради.

Бундан ташқари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг раҳбарлари ёки ахборот хизматлари раҳбарлари (матбуот котиблари) тегишлича жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари ҳақида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, расмий веб-сайтлар, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан матбуот анжуманлари, брифинглар, медиа саёҳатлар ташкил этиш йўли билан аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда шахсан ахборот тақдим этиб бориши бўйича таҳлилини олиб боришга кўмаклашади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.