Bo'limsiz

Сенаторлар “Ер қаъри тўғрисида”ги қонунни муҳокама қилади

Фото: Сенат

22 август куни ўтказилган Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида Сенатнинг қирқ тўртинчи ялпи мажлисини 24 август куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Унда сенаторлар “Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига валютани тартибга солишга, ижара ва лизинг муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига соғлиқни сақлаш органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлигини оширишга қаратилган  ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги ҳамда “Ер қаъри тўғрисида”ги қонунларни муҳокама қилади.

Шунингдек, ялпи мажлисда Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини ўрганиш натижаларини ҳам муҳокама қилиш режалаштирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.