Сенаторлар парламентнинг ўз-ўзини тарқатиб юбориш ҳуқуқи ҳақидаги қонунни маъқуллади

Фото: senat.uz

Олий Мажлис Сенати парламент фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қонунни маъқуллади. Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати хабар беради.

Шундай қилиб, парламент палаталарининг параллель ва такрорланувчи ваколатлари аниқланди, Сенат аъзоларининг умумий сони 100 тадан 65 тага қисқартирилди. Ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирликдан тўрт нафардан сенатор сайланади, тўққиз нафари эса президент томонидан тайинланади.

Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари сони етти нафардан икки нафарга қисқартирилди. Спикер ўринбосарлари ўз вазифаларини бажариш даврида фракция аъзоси бўлиши ва сиёсий партияга аъзоликни тўхтатиб туриши мумкин эмас.

Бундан ташқари, Қонунчилик палатаси ва Сенат ўз-ўзини тарқатиб юбориш ваколати ҳам жорий этилди. Бунда Қонунчилик палатасига янги сайлов икки ой муддатда, Сенатнинг янги таркиби эса бир ой муддатда шакллантирилиши назарда тутилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.