Сенаторлар «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонунни кўриб чиқади
27 сентябрь куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, унда Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлисини 2023 йилнинг 29 сентябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Ялпи мажлисда қатор масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган. “Педогогнинг мақоми тўғрисида”ги, “Фармацевтика фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги, “Ер тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш соҳасига хусусий сектор жалб қилиниши муносабати билан “Метрология тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунлар шулар жумласидандир.
Шунингдек, ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида қонунийликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан “Прокуратура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги, “Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизими шакллантирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунлар муҳокама қилинади.
Бундан ташқари, сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосарини сайлаш, Сенат Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш масалаларини кўриб чиқади.
Шарҳлар