Сенаторлар ҳаракати сабаб уйлик бўлган аёл

Фото: Сенат матбуот хизмати

Бугунги кунда аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш ва уларни қийнаб келаётган муаммоли масалаларни ҳал этиш давлат органлари, хусусан, Олий Мажлис Сенати фаолиятининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Йўлланаётган ҳар бир мурожаатга сенаторлар томонидан алоҳида эътибор қаратилиб, унинг ижобий ҳал этилиши назоратга олинмоқда. Бу ҳақда Сенатнинг матбуот хизмати ёзяпти.

“Тақдир тақазоси билан оғир вазиятга тушиб қолган фуқаро Л.Дадабаева Олий Мажлис Сенатига мурожаат қилиб амалий ёрдам сўраган эди”, – дейилади хабарда.

Ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, Л.Дадабаева 2005 йилдан буён Республика Перинатал марказининг янги туғилган чақалоқлар реанимация бўлимида фаолият олиб борган. Навбатдаги хизмат сафари чоғида фуқаро автоҳалокатга учраши натижасида меҳнат лаёқатини йўқотиб, ҳозирда 2-гуруҳ ногирони хисобланади. У ўзининг ёлғизлиги ва доимий яшаш жойи бўлмаганлиги сабабли Сенатга амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Сенаторларнинг ташаббуси ва масъул идораларнинг саъй-ҳаракати билан фуқаро Л.Дадабаева уй-жой билан таъминланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.