,

Сенегалда намойишларга қарамай, президент сайлови кейинга қолдирилди

Фото: Anadolu

Сенагал парламенти 5 февраль, душанба куни президент сайловларини 2024 йил 15 декабрга кўчириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар беради Reuters.

Бундай қарор мухолифат вакилларининг дебатларни блоклашга уринишларига қарамасдан қабул қилинди.

3 февраль куни Сенегал президенти Маки Сал халққа қаратилган телемурожаатида “номзодлар билан чалкашлик” юзага келгани туфайли президент сайловларини кейинга қолдиришини эълон қилди. Бунга жавобан мухолифат давлат раҳбарини “конституциявий тўнтариш”да айблади ва норозилик акциялари ўтказишга чақирди. Улардан биринчиси 4 февраль куни мамлакат пойтахти Дакарда бўлиб ўтди. Намойиш куч ходимлари томонидан тарқатилди, бир қатор иштирокчилар ҳибсга олинди. 5 февраль куни эса парламент биноси қаршисида мухолифат митинг ўтказди, у ҳам жандармерия томонидан тарқатилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.