«Сергели машина бозори»да солиқ текшируви ўтказилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси ҳамкорлигида “Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар Сергели бозори” МЧЖга қарашли савдо мажмуасида профилактик тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қиляпти.
«Савдо марказида 1501 та турғун савдо дўконлари мавжуд бўлиб, ўрганишлар натижасида тадбиркорларнинг 16 нафари онлайн-НКТ ўрнатмаганлиги, 35 нафари январ ойида чек урмаганлиги маълум бўлди. Шунингдек, рўйхатдан ўтмасдан фаолият кўрсатаётган 130 та фуқаролардан 44 нафари якка тартибдаги тадбиркор, 28 нафари якка тартибдаги тадбиркорларга ёрдамчи сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди ҳамда 58 таси юридик шахсларга ишчи сифатида расмийлаштирилди», – дейилади хабарда.
Ҳамкорликда олиб борилган 3 кунлик тадбир натижасида бозорнинг савдо тушуми жами 18,5 млрд сўмни ташкил қилиб, январ ойи ҳолатига кўра, савдо марказидаги тадбиркорлардан давлат бюджетига 2,3 млрд сўм солиқ тушуми йўналтирилиши таъминланган.
Шарҳлар