Сергелида фуқарога ипотека кредити олиб бермоқчи бўлган фирибгар қўлга тушди
Сергели тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудудий тижорат банки филиали етакчи мутахассиси М.Т. ва фуқаро Ш.А. фуқаро Ф.E.гa янги қурилаётган уйлардан бирини кредит эвазига харид қилиш учун ипотека кредити ажратиб беришларини ваъда қилганлиги ва олдиндан бошланғич тўлов сифатида фуқаронинг 61 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар