Сергелида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Foto:Department_uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими, ДХХ ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Ш.Т. ва бошқалар 140 дона “Регапен” номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқаро U.S.ga 7,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.