Сервер Ибрагимов делегациямизга навбатдаги кумуш медални тақдим қилди
Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида делегациямиз ғазнаси яна бир медал билан бойиди. Маҳоратли пара ўқ отувчи Сервер Ибрагимов кумуш медални қўлга киритди.
Сервер Ибрагимов P4 классида 50 метрдан тўппончадан отиш дастурида 215.3 балл жамғариб, шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди. Бу унинг фаолиятида Паралимпия ўйинларидаги иккинчи медал бўлди.
Аввалроқ, Сервер Ибрагимов финал чиққанлиги ва ушбу баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 15:15 да бошланиши ҳақида хабар берган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар