Сервер Ибрагимов Париже-2024 Паралимпиадасида кумуш медални қўлга киритди
Паралимпия ўйинларининг 50 метр масофага кичик калибрли тўппончадан ўқ отиш бўйича финал баҳсида ўзбекистонлик параотувчи Сервер Ибрагимов кумуш медалга сазовор бўлди.
У 215,3 балл тўплаган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб, ўзининг иккинчи Паралимпия совринини қўлга киритди.
Ўзбекистон Паралимпия терма жамоасининг жами жамғармасида ҳозирда 15 та медаль бор: 6 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза.
Айни дамда Ўзбекистон медаллар бўйича 11-ўринни эгаллаб турибди.
Улашиш:
Шарҳлар