Ўш ҳозирча Ўзбекистон газининг экспорти тўхтатилганини ҳис қилмади — шаҳар вице-мэри
Ўзбекистон газ ва электр энергияси экспортини деярли тўхтатганини эълон қилганига қарамай, ўзбек гази билан таъминланадиган Ўшда у ҳозирча бор. Бу ҳақда Kloop нашрига Ўш шаҳрининг вице-мэри Сонунбек Жунусбаев маълум қилади. Шунга қарамасдан, ўтган йили шаҳарда газ яхшироқ эди, дея тан олади у. Бу ҳақда Kloop нашри ёзади.
“Ҳеч қандай чекловлар йўқ. Газ босими авж юқори пайтларда бироз тушиши мумкин, лекин биз [бундай ҳолатларда] Ўзбекистон билан гаплашиб, босимни оширамиз”, деди у.
16 ноябрь куни Энергетика вазирининг ўринбосари Шерзод Хўжаев Ўзбекистон газ ва электр энергияси экспортини деярли бутунлай тўхтатганини маълум қилганди.
“Агар кунлик прогноз кўрсаткичлари бўйича 10 миллион куб метр газ экспорти режалаштирилган бўлса, ҳозирги экспорт ҳажми 1 миллион куб метрга ҳам етмайди”, деди у.
Бу мамлакатнинг ички эҳтиёжлари учун газ этишмаслиги билан боғлиқ.
Қирғизистоннинг жанубий вилоятлари Ўзбекистондан Хўжаобод-Ўш қувури орқали деярли тўлиқ газ билан таъминланган.
Шарҳлар