ШҲТ Самарқанд саммити доирасида иштирокчи мамлакатлар 44 та ҳужжатни имзолади
16 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Саммитда ШҲТ фаолиятининг муҳим соҳаларидаги ҳамкорлик ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг Самарқанд декларацияси тадбирнинг бош якуний ҳужжати бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабар беради.
Жами 44 та ҳужжат – битим, концепция, дастурлар ва бошқа қарорлар қабул қилинди. Жумладан:
– ШҲТга аъзо давлатларнинг узоқ муддатли яхши қўшничилиги, дўстлиги ва ҳамкорлиги тўғрисидаги шартнома қоидаларини 2023-2027 йилларда амалга ошириш бўйича комплекс ҳаракатлар режаси тўғрисида;
– ШҲТга аъзо давлатларнинг ўзаро боғлиқликни ривожлантириш ва самарали транспорт йўлакларини яратиш бўйича концепцияси тўғрисида;
– “ШҲТнинг эзгу ният элчиси” фахрий унвони тўғрисидаги низом тўғрисида;
– ШҲТга аъзо давлатларнинг ўзаро ҳисоб-китобларида миллий валюталар улушини босқичма-босқич ошириш бўйича “йўл харитаси” тўғрисида;
– Эроннинг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш учун мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум имзолангани тўғрисида;
– Беларусь Республикасини ШҲТ аъзолигига қабул қилиш жараёнини бошлаш тўғрисида;
– Мальдив Республикаси, Баҳрайн, Бирлашган Араб Амирликлари, Мьянма Иттифоқи Республикаси, Қувайт Давлатига ШҲТнинг мулоқот бўйича шериги мақомини бериш тўғрисида;
– Варанаси шаҳрини (Ҳиндистон) 2022-2023 йилларда ШҲТнинг туризм ва маданий пойтахти деб эълон қилиш тўғрисида;
– ШҲТ котибияти ва Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича БМТ (ЮНЕСКО) ўртасида меморандумни имзолаш тўғрисида;
– ШҲТ Бош котибининг ташкилотнинг ўтган йилги фаолияти ҳамда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Кенгашининг 2021 йилги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари ҳақида;
– ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши қарорларининг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида;
– ШҲТ фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.
Шунингдек, ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг:
– иқлим ўзгаришига нисбатан жавоб ҳаракатлари тўғрисида;
– ишончли, барқарор ва диверсификациялашган етказиб бериш занжирларини таъминлаш тўғрисида;
– глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида;
– энергетик хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги баёнотлари қабул қилинди.
Бундан ташқари, тадбир доирасида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
– Эроннинг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш учун мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум;
– ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
– ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида хизматлар савдоси соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳадли асослари;
– ШҲТ мамлакатларининг ваколатли органлари ўртасида музей иши соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
– ШҲТ мамлакатларининг ваколатли органлари ўртасида ўсимликлар карантини соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
– ШҲТ мамлакатларининг қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлиги дастури;
– ШҲТ мамлакатларини инфратузилмавий ривожлантириш дастури;
– ШҲТ мамлакатларининг ишбилармон доиралари ўртасидаги саноат кооперациясини рағбатлантириш дастури;
– Рақамли саводхонликни ривожлантириш бўйича ШҲТ дастури;
– ШҲТга аъзо давлатларнинг сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича ҳамкорлиги дастури;
– ШҲТга аъзо давлатларнинг тиббиёт ташкилотлари ўртасида юқумли касалликларни профилактика қилиш ва даволаш масалаларида ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси”;
– ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида устувор йўналишлардаги илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳаракатлар режаси (2022-2025 йилларда);
– ШҲТда минтақа ичидаги савдони ривожлантириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси;
– ШҲТ мамлакатларининг телемедицина соҳасидаги ҳамкорлиги концепцияси;
– ШҲТ мамлакатларининг “ақлли” қишлоқ хўжалиги ва агроинновацияларни жорий этиш соҳасидаги ҳамкорлиги концепцияси;
– ШҲТ ва Араб давлатлари лигаси котибиятлари ўртасида меморандум;
– ШҲТ котибияти ва Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича БМТ (ЮНЕСКО) ўртасида ўзаро англашув тўғрисида меморандум;
– ШҲТ котибияти билан Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссия (ЭСКАТО) ўртасида ўзаро англашув тўғрисида меморандум ва бошқа ҳужжатлар имзоланди.
Шарҳлар