Шаҳрисабз 2024 йилда ИҲТнинг сайёҳлик пойтахти сифатида танланди
Бу ҳақда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Хусрав Нозирий ОАВларга берган интервьюсида маълум қилди.
«Ҳамкорлигимизнинг яна бир устувор йўналиши туризмдир. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентини Шаҳрисабз шаҳри 2024 йилда ИҲТ туризм пойтахти этиб танлангани билан табриклайман. Ва, биз шу йил доирасида Шаҳрисабз шаҳрида тегишли туризм тадбирлари ўтказилишини мақсад қилганмиз. Ушбу тадбирлар нафақат Шаҳрисабз шаҳрида, балки Ташкилотнинг барча минтақасида туризмни ривожлантиришга хизмат қилади», – дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар