Шаҳрисабзда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолати фош этилди

Фото: Prokuratura Departamenti

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизматининг хабар беришича, Шаҳрисабз шаҳарда ўтказилган тезкор тадбирда “Кеш” МФЙда яшовчи фуқаро Н.Қ. ўзининг яшаш хонадонининг ертўласида яширин цех ташкил этиб, ёғ ишлаб чиқарган.

Бу фаолият давомида фуқаро 604 литр истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқарган. Рейд тадбирлари давомида  320 кг. чигит, 1 дона жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш ) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.