Bo'limsiz

Шаҳрисабзда яқинда таъмирланган тиббий муассаса деворларида ёриқлар пайдо бўлган

Скрин из видео

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги матбуот хизмати яқинда реконструкция қилинган тиббиёт муассасасида улкан ёриқлар пайдо бўлгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди.

2022 йилда туман тиббиёт бирлашмасидаги 150 ўринли болалар бўлими ва 50 ўринли инфекцион бўлим биноларини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилган. Қурилиш-таъмирлаш ишлари “Буюк Турон” хусусий корхонаси томонидан амалга оширилиб, шундан сўнг тиббиёт муассасасининг маъмурияти томонидан объектни қабул қилиш далолатномаси имзоланган.

Бироз вақт ўтгач, тиббиёт муассасасида сув қувури ёрилиб кетган. Пойдевор остида тўпланган сув туфайли шифохона деворларида ёриқлар пайдо бўлган.

Туман ҳокимлигининг матбуот хизмати хабарига кўра, бу ёриқлар хавфли эмас ва бинонинг умумий мустаҳкамлигига таъсир қилмайди. Қайд этилишича, пудратчи корхона ишчилари бино деворидаги ёриқларни ёпишган ва сув қувурларини таъмирлашган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.