Шаҳрисабздаги клиникада аёлни бўйнига “проба”сиз қилинган антибиотик сабаб у вафот этган
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳридаги клиникада 28 ёшли аёлнинг бўйнига “проба”сиз қилинган антибиотик укол сабабли у вафот этган ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Anhor.uz сўровига мазкур ҳолат юзасидан маълумотлар тақдим қилди.
Жорий йилнинг 6-ноябрь куни соат 11:00 ларда 28 ёшли аёл Н.Б. хусусий поликлиникага ангинаси ишиб кетгани бўйича мурожаат қилиб келади. Унинг томоғи ишиб, йиринглагани сабабли хусусий поликлиниканинг ЛОР шифокори Ж.И. унинг томоқ қисмидан “Сефтриаксон” ва “Дексаметазон” дори воситалари аралашмасидан инексия юборганида бемор аёлнинг тили тортилиб кетган.
«Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан аёл соғлиғи ёмонлашиб, ҳодиса жойида вафот этган. Айни пайтда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», – дейилади хабарда.
Шарҳлар