Шаҳрисабзга янги ҳоким тайинланди
Шерзод Аҳадович Бўриев Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрига ҳоким этиб тайинланди, деб хабар беради вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати.
Шерзод Бўриев 1982 йилда Шаҳрисабзда туғилган. Қарши давлат университети ва Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Бу лавозимга тайинлангунга қадар у Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
2020 йил ноябрь ойидан буён Шаҳрисабз ҳокими лавозимида 26 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани ҳокими этиб тайинланган Сулаймонов Акром Исомиддинович ишлаб келаётган эди.
Улашиш:
Шарҳлар