Шаҳарлараро поездлар ягона тарифга ўтказилади
20 мартдан Тошкент шаҳри ва вилояти шаҳарлараро йўловчи поездлар йўналишлари ягона тарифга ўтказилади, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.
“Бунда йўловчилар аввалгидек ҳар бир зона учун алоҳида нархда эмас, балки йўналишга қараб, зоналарга бўлинмаган ҳолатда тўловни амалга оширади”, – дейилади хабарда.
Масалан, эндиликда “Тошкент — Бекобод — Тошкент” йўналиши ягона тариф нархи 12 000 сўм, “Тошкент — Хожикент — Тошкент” йўналиши 10 000 сўм.
Йўл ҳақи тўловлари электрон тарзда АТТОдан амалга оширилганда йўловчилар 500 сўм тежашлари мумкин.
Улашиш:
Шарҳлар