Ўзбекистонлик шахматчи блиц бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпиони бўлди
Айни кунларда БААнинг Ал-Айн шаҳрида шахмат бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар берди.
Мусобақада 41 та давлатдан 650 нафар шахматчилар иштирок этмоқда. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Умида Омонова блиц йўналишида 1-ўринни қўлга киритди. Шунингдек, яна бир ҳамюртимиз Даврон Шарипов 2-ўринни эгаллаган бўлса, Маликахон Жумаева ва Ҳуснорахон Ҳуснитдиновалар 3-ўрин соҳибига айланди.
Бугунги кунга қадар, Нодирбек Абдусатторов Фишер шахмат бўйича жаҳон чемпионатида тўртинчи ўринни эгалла, 40 000 АҚШ доллар миқдорида мукофот пулини қўлга киритганди.
Улашиш:
Шарҳлар