Шаҳрисабзда истеъмолга яроқсиз 100 литр ёғ ашёвий далил сифатида олинган

Foto: Department_uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича,  Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда “Уймовут” МФЙда яшовчи фуқаро ўз уйининг ёрдамчи хонасида ташкил этган яширин цехда ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланган. Текширувалар давомида 100 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 118 кг. чигит, 2 дона жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш ) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.