Шаҳрисабзда корхонани қасддан банкротга олиб келган шахслар қўлга тушди
Шаҳрисабз туманида “S.P.” ва “B.P.” МЧЖ масъул шахслари жами 14 та корхонадан олинган умумий қиймати 1,3 млрд сўмлик дори воситаларини пулини бермаслик мақсадида “S.P.” МЧЖни қасддан тўловга қобилиятсизлик ҳолатига келтириб, 1,2 млрд сўмлик дори воситаларини нақд пулга сотиб талон-тарож қилган.
Шунингдек, масъул шахслар “S.P.” МЧЖнинг 719 млн сўмлик тиббиёт ускуналарини ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан “B.P.” МЧЖ балансига ўтказиб юборганликлари маълум бўлган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар