Шаҳрисабздаги техникумга ўқишга киритиб қўйиш баҳоси 3 800 АҚШ доллари

Фото: @Department_uz

Шаҳрисабз шаҳридаги “Абу Али ибн Сино” номидаги жамоат саломатлиги техникумига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар аниқланди, деб ёзмоқда Департамент.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.Ю. ва бошқалар фуқаролар И.Х., К.Ҳ. ва М.Ё.нинг ишончига кириб, уларни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Шаҳрисабз шаҳридаги “Абу Али ибн Сино” номидаги жамоат саломатлиги техникумига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилишиб, эвазига жами 3 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланиб, ушбу пулларнинг тўлиқ қайтарилиши таъминланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.