Шакар нархи ошиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ўзбекистонда шакар нархини барқарор сақлаш бўйича зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, нархлар кескин ўсиши бўйича хавотирга ўрин йўқ. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси маслаҳатчиси Отабек Усмонов маълум қилди.

«2024 йил 16 апрелдан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан биржа савдоларига қўйиладиган шакар маҳсулотининг кунлик ҳажми 20 фоизга (2 100 тоннадан 2 500 тоннага) оширилиб, бошланғич нархи 6 фоизга (13 600 сўмдан 12 860 сўмга) пасайтирилди», – дейилади хабарда.

Республиканинг деҳқон бозорларида ташкил этилган элга хизмат расталари ва йирик савдо тармоқларида шакар маҳсулотининг чакана нархи 1 килограмм учун 13 000 сўмдан сотилиши таъминланаётган бўлса, бошқа савдо дўконларда ўртача 13 200—15 000 сўмни ташкил этмоқда.

Шакар маҳсулотининг биржа савдоларидаги нархи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 фоизга пасайган бўлса, бозорлардаги чакана нарх ўзгаришсиз қолган.

Аввалроқ ҳам ушбу мавзу юзасидан материал эълон қилгандик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.