Шамсиддин Соҳибназаров Бош прокурор ўринбосари этиб тайинланди
Ўзбекистон президенти Шамсиддин Соҳибназаров Бош прокурор ўринбосари – Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Соҳибназаров бунгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Аввалроқ Бош прокуратура ва Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги “Автомобилсиз кун”ни ўтказишни таклиф қилган эди.
Улашиш:
Шарҳлар