“Шарқ” АЖ матбаа компаниясининг бинолари аукционга қўйилди
Жорий йилнинг 20 сентябрь куни “e-auksion” электрон савдо майдончаси орқали Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Буюк Турон кўчаси, 41 ва 42-уйлар манзилида жойлашган – «Шарқ» матбаа корхонаси бинолари мулк мажмуалари сотувга қўйилди. Ушбу мажмуалар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг мулки ҳисобланади.
21 сентябрь куни Маданий мерос агентлиги Давлат активларини бошқариш агентлигига ушбу маданий мерос объектини кимошди савдосидан чиқариб ташлаш зарурлиги ҳақида хабар берганди.
Улашиш:
Шарҳлар