Шарбат қутисидаги 3 миллион рубль фош бўлди
“Фарход” чегара божхона пости ходимлари томонидан ҳамда Контрабандага қарши курашиш бўлими ходими ва Тошкент вилояти Бекобод шахар ДХХ ходимлари хамда 9226-сонли харбий кисм чегара қўшинлар билан хамкорлигида нақд хорижий валютаси яширинча олиб чиқилиши тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар беряпти.
«Қўшни давлатга ўтиш учун “Фарход” чегара божхона постига кириб келган фукаронинг сумкаси текширилганида, шарбат қўтисига хуфёна яширилган йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 3 млн Россия рубли аниқланди», – дейилади хабарда.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқишларига рухсат этилади.
Шарҳлар