Шарифа Давронова икки карра жаҳон чемпиони бўлди
Перуда енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш дастурида ғалаба қозониб, дунё биринчиликларидаги иккинчи олтин медалига сазовор бўлди.
Давронова мусобақада 13.75 метр натижа қайд этди. У 2 йил муқаддам Колумбиядаги U 20 жаҳон чемпионатида ҳам олтин медал соҳиби бўлган эди.
Шунингдек, баландликка сакраш дастурида медаллар учун кураш олиб борган Барнохон Сайфуллаева 1.84 метрга сакраб, шахсий рекордини такрорлади. Афсуски, бу Сайфуллаевага совринли ўринларга кўтарилиш учун камлик қилди ва у мусобақани 6-ўринда якунлади.
Улашиш:
Шарҳлар