Дзюдочи Шарофиддин Болтабоэв «Катта дубулға»да чемпиони бўлди

Фото: olympic uz

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Астана “Катта дубулға” турниридаги илк медалини қўлга киритди. Мазкур медални уч йиллик танаффусдан  қайтган спортчи Шарофиддин Болтабоев қўлга киритган.

«-81 кг вазн тоифасида иштирок этган дзюдочи чемпионлик баҳсида германиялик Тимо Кавелиусни мағлубиятга учратиб, олтин медал соҳибига айланди», – дейилади хабарда.

Ушбу натижа Болтабоевга жаҳон ва Париж-2024 Олимпиадаси рейтинги учун 1000 очко тақдим этган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.