Bo'limsiz
Шавкат Мирзиёев 18-19 июль кунлари Жиддага ташриф буюради
Ўзбекистон президенти “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги биринчи саммитда иштирок этиш учун жорий йил 18-19 июль кунлари Жидда шаҳрида бўлади.
Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқади. Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашади.
Саммит доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Саммитда Саудия Арабистони, Баҳрайн, Қатар, Қувайт, БАА, Уммон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари ҳамда кенгаш бош котиби иштирок этади.
Улашиш:
Шарҳлар