Шавкат Мирзиёев 3-4 март кунлари Покистонга ташриф буюради
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хоннинг таклифига биноан 3-4 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади, дея хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
«Бўлажак олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари ўрин олган», – дейилади хабарда.
Саммит якунида қўшма декларация ва қатор икки томонлама ҳужжатларни қабул қилиш режалаштирилган.
Улашиш:
Шарҳлар