,

Шавкат Мирзиёев 9 май муносабати билан Москвадаги парадда қатнашади

Шавкат Мирзиёев посетит военный парад в Москве по случаю 9 мая
Фото: president.uz

9 май куни бўлиб ўтадиган Ғалаба парадининг фахрий меҳмонлари орасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам бўлади, дея хабар қилади Кремль матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган ҳарбий параднинг фахрий меҳмонлари қуйидагилар: Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Токаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Куба президенти Мигел Диас-Канел Бермудес, Лаос президенти Тонглоун Сисулит, Гвинея-Бисау Республикаси президенти Сисоку Эмбало.

“Путин билан бирга етакчилар Номаълум аскар қабрига гул қўйиш маросимида ҳам иштирок этади”, — дейилади хабарда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.