Шавкат Мирзиёев АҚШга ташриф буюради
Келгуси ҳафтада Ўзбекистон президенти АҚШга ташриф буюради. Ташриф давомида Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлайди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби хабар беради.
Президент халқаро ҳамжамиятни нафақат Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёни, инсон ҳуқуқлари, ижтимоий-сиёсий модернизация соҳаларида эришилган натижалар билан таништирадилар, балки ҳам минтақавий, ҳам глобал аҳамиятга эга қатор муҳим ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон етакчиси ташриф доирасида АҚШ Президентининг таклифига биноан ўтказиладиган “С5+1” форматидаги АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувида иштирок этади.
Улашиш:
Шарҳлар