Bo'limsiz

Шавкат Мирзиёев қасамёд келтирди ва мамлакат президенти лавозимига киришди

Фото: пресс-секретарь президента страны

9 июль куни бўлиб ўтган сайловда Ўзбекистон президенти этиб қайта сайланган Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарининг шанба куни бўлиб ўтган қўшма мажлисида қасамёд қабул қилиб, давлат раҳбари лавозимига қайта киришди.  Инаугурация Сенатнинг янги биносида (Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ биноси) бўлиб ўтди. Маросим бошланишидан аввал Сенатнинг катта мажлислар залига жорий йилнинг октябрь ойида тасдиқланган штандарт (байроқ) ва президент белгиси киритилди.

Сўнг Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Конституцияси ва Қуръони Каримга қўлини қўйган ҳолда қасамёд қилди: «Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан».

Президент ҳозир инаугурация нутқини билан чиқиш қилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.