Шавкат Мирзиёев Астанада ўтказиладиган туркий давлатлар ташкилотининг юбилей саммитида қатнашади
3 ноябрь куни Қозоғистон пойтахтида Туркий давлатлар ташкилотининг ўнинчи юбилей саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда The Village нашри ёзади.
Қозоғистонга Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдўғон, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ташриф буюради.
Саммитда ташкилотнинг кузатувчи давлатлари – Венгрия ва Туркманистон раҳбарлари ҳам иштирок этади.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад туркий тилли давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, муштарак тарихий-маданий мерос ва муштарак тил асосида минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга кўмаклашишдан иборат.
Улашиш:
Шарҳлар