Шавкат Мирзиёев Астанага ташрифини якунлади ва Тошкентга қайтди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Астана шаҳрига амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди, дея хабар беради президент матбуот хизмати.
Давлат раҳбарини аэропортда Қозоғистон Республикаси бош вазири Олжас Бектенов кузатиб қўйди.
Бугун “Марказий Осиё – Германия” саммити доирасида бўлиб ўтган тадбирларда президент минтақа давлатлари билан Германия ўртасидаги кўп қиррали ва амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича муҳим таклиф ва ташаббусларни билдирди.
Улашиш:
Шарҳлар