Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 75–сессияси раиси билан учрашади
Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов журналистларга давлат раҳбарининг келаси ҳафтадаги режалари ҳақида маълумот берди, деб ёзади “Спутник” нашри.
Унинг сўзларига кўра, давлат раҳбарининг яқин етти кунга белгиланган иш жадвали қатор муҳим тадбирларни ўз ичига олган. Эртага, 6 июль куни, президент БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясираиси Волкан Бозқир билан учрашади.
Бугуннинг ўзидаёқ йиғилиш давомида профилли тузилмаларнинг вакиллари Шавкат Мирзиёевга қишлоқ хўжалик машинасозлиги корхоналарининг трансформацияси ҳақида гапириб беради. Пайшанба, 8 июль куни, Олимпия захираларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича йиғилиш режалаштирилган. Ҳафтанинг охирги иш куни – 9 июлда рақамлаштириш соҳасида кўрилаётган чоралар ҳақида тақдимот бўлиб ўтади.
Шарҳлар