Шавкат Мирзиёев: БРИКС билан ҳамкорлик – барқарор тараққиёт калити
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 24 октябрь куни “БРИКС плюс” саммитининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади. У халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва барқарор тараққиётга эришиш йўлидаги муҳим тамойилларни таъкидлади. Мирзиёев глобал миқёсдаги инқирозлар, урушлар ва можароларнинг кўпайиб бораётганини афсус билан қайд этди ҳамда мамлакатлар ўртасида тенгликка асосланган муносабатларни ривожлантириш зарурлигини билдирди. У Ўзбекистоннинг БРИКС билан ҳамкорликни кучайтириш, инклюзив иқтисодий ривожланиш, транспорт ва энергетика соҳаларидаги лойиҳаларда қатнашиш ниятини баён қилди. Президент, шунингдек, Афғонистон ва Исроил-Фаластин можароларининг тинч йўл билан ҳал этилишига чақирди.
Улашиш:
Шарҳлар