Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қатарга боради
Шавкат Мирзиёев 1-2 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Қатарга боради, у ерда музокаралар ўтказади ва Доҳа шаҳрида бўлиб ўтадиган «ЭКСПО-2023» кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этади.
Ўзбекистон президенти давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон-Қатар ҳамкорлигининг ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилишни, шунингдек, бир қатор ҳужжатларни имзолашни режалаштирган.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Қатарга ташриф буюрди, у Nebras Power, FITCO Detergent, Alaziziya Chemicals, Qatar National Cement, Power International, Hassad Food компанияларининг вакиллари билан учрашди. Тадбиркорлар Ўзбекистон иқтисодиётига Қатарнинг тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб этган ҳолда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Шавкат Мирзиёев июнь ойида шайх Тамим бин Ҳамада Ал Тонийни қабул қилган эди, унинг ташрифидан сўнг Қатар фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим жорий этилганди.
Шарҳлар