Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонга жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беради.

Астана шаҳрида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади, унда Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари иштирок этади.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида ва “Марказий Осиё + Япония” форматидаги илк Мулоқотда иштирок этади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.