Шавкат Мирзиёев Давлат ташрифи билан Россияда бўлади
5-7 октябрь кунлари Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Россияга боради, дея хабар беради унинг матбуот хизмати.
Икки давлат раҳбарларининг музокаралари Москвада бўлиб ўтади. Ўзбекистон раҳбари Россия Бош вазири Михаил Мишустин билан ҳам учрашади.
“Бўлажак учрашувлар кун тартибидан икки томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалалари ўрин олган. Айниқса, савдо-иқтисодий, сармоявий, миграция ва гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади”.
Ўзбекистон президенти Татаристонга ҳам ташриф буюриб, у ерда республика раиси Рустам Миннихонов билан музокаралар ўтказади.
Улашиш:
Шарҳлар