Шавкат Мирзиёев Душанбега жўнаб кетди

Фото: пресс-служба президента Узбекистана

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 14 сентябрь куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беряпти.

«Ташриф дастурига мувофиқ Душанбе шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтади», – дейилади хабарда.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти икки томонлама музокаралар ўтказиши ва бошқа тадбирларда иштирок этиши кўзда тутилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.