Шавкат Мирзиёев Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги қарорни имзолади
8 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги 247-сонли Қарорини қабул қилди.
Қарорга кўра, Хитой Ҳукумати, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Ҳукумати ўртасида “Хитой – Қирғизистон –Ўзбекистон” темир йўли лойиҳасини биргаликда амалга оширишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.
Битим 2024 йил 6 июнь куни Пекин шаҳрида имзоланган.
Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Улашиш:
Шарҳлар