Шавкат Мирзиёев: Энди пулни шифохонага эмас, беморга берамиз
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашув чоғида вилоят тиббиёт тизими учун фақатгина давлат бюджетидан келгуси беш йилда 5 триллион сўм ажратилишини маълум қилди.
«Халқимиз содда, шифокор давлат томонидан ажратилган ўнта доридан учтасини берса ҳам рози бўлиб кетаверади. Энди янгича тартиб жорий қиламиз – пулни шифохонага эмас, беморга берамиз. Касал бўлдими, ҳисобига пул туширилади, истаган дорисини олсин, истаган жойида операция қилдирсин. Барибир шу пул давлатдан ажратиляпти-ку. Тиббиётда коррупция урчиб кетган, буни мен айтмасам, ким айтади?!», — дейди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари тиббиёт соҳасида коррупция авж олиб ётганини қайд этади. “Агар буни мен айтмасам, ким айтади?”, – дея хулоса қилади у.
Шарҳлар