Шавкат Мирзиёев келаси йили Венгрияга ташриф буюради
Келаси йили Ўзбекистон президентининг Венгрияга ташрифи режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистонда президент сайловларида Шавкат Мирзиёевнинг ғалабаси муносабати билан Венгрия бош вазири юборган номада сўз боради.
«Келгуси йилда Будапештда расмий ташриф доирасида Президент жаноблари билан шахсан учрашишдан умидворман ҳамда ушбу ташриф муносабатларимизни мустаҳкамлаш учун яна бир имконият бўлишига ишонаман».
Қайд этиб ўтамиз, Виктор Орбан Ўзбекистонда шу йил март ойининг охирида бўлганди. Ўшанда у ва Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси билан Венгрия ўртасидаги стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолаганди.
Улашиш:
Шарҳлар