Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши эмланди
Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ учун ўтказилган брифингда Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши эмланганини билдирди.
«Давлатимиз раҳбари масъул фуқаро сифатида албатта вакцина олди. Вакцина олиш пайтига Ўзбекистонда учта вакцина – ZF-UZ-VAC2001, «Спутник V» ва AstraZeneca ёрдамида эмлаш ишлари ўтказилаётганди. Давлат раҳбари ушбу вакциналардан биттасини олди ва эмланиш жараёнининг ҳамма босқичларидан ўтди».
Президент фуқароларни коронавирусга қарши эмланишга чақирди.
Улашиш:
Шарҳлар