Шавкат Мирзиёев май ойи бошида Германияга ташриф буюради

Фото: пресс-служба президента Узбекистана (архив)

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 2-3 май кунлари ташриф билан Германияда бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беради.

Ташриф дастурида Берлин шаҳрида Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер ва Федерал Канцлер Олаф Шольц билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади, халқаро кун тартибининг турли жиҳатлари юзасидан фикр алмашилади.

«Германиянинг етакчи компаниялари билан инновацион-технологик шерикликни кенгайтиришга қаратилган истиқболли лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади. Шу мақсадда давлатимиз раҳбари ушбу мамлакат бизнесининг етакчилари билан алоҳида учрашув ўтказади», – дейилади хабарда.

Ташриф чоғида Жеймс Симонс галереясида “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар империясигача” номли кўргазманинг очилиши ҳам режалаштирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.