Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Германия” саммитида Афғонистон ҳақида гапирди
Ўзбекистон раҳбари Марказий Осиёда хавфсизлик соҳасидаги вазият Афғонистонда рўй бераётган жараёнлар билан чамбарчас боғлиқ эканини таъкидлади.
— Ўз муаммолари билан деярли якка ўзи қолган ушбу мамлакатда гуманитар инқирознинг чуқурлашиб кетишига йўл қўймаслик муҳим, деб ҳисоблаймиз,— деди Шавкат Мирзиёев.
Шу боис Германия ва Европанинг бошқа давлатлари билан биригаликда Афғонистонни минтақавий иқтисодий ҳамкорликка жалб қилиш ва чегарадош Термиз шаҳридаги Таълим маркази негизида Афғонистон тинч ҳаёти учун зарур бўлган мутахассисликлар бўйича кадрлар, шу жумладан хотин-қизларни тайёрлашга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлик билдирди.
Тадбир якунида Қўшма баёнот қабул қилинди.
Улашиш:
Шарҳлар