Bo'limsiz

Шавкат Мирзиёев муддатидан илгари ўтказилган президент сайловларида ғолиб чиқди

9 июль куни бўлиб ўтган муддатидан илгари президентлик сайловида амалдаги президент Шавкат Мирзиёев 87,05 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.

Сайловда 15 миллион 651 минг 405 нафар сайловчи ёки умумий 19 миллион 593 минг 838 нафар сайловчининг 79,88 фоизи иштирок этди. Сайловда энг юқори фаоллик Жиззах вилоятида қайд этилди — 85,28 фоиз, энг пасти Тошкент шаҳрида — 72,97%.

«Адолат» социал-демократик партиясидан номзоди кўрсатилган Робахон Махмудова 4,43 фоиз овоз тўплади — унга 693 минг 634 киши овоз берди.

ЎзХДП номзоди ва унинг етакчиси Улуғбек Иноятов 4,2 фоиз — 629 минг 116 нафар овоз тўплади.

Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод Абдушукур Хамзаев 3,74 фоиз — 585 минг 711 киши овозини қўлга киритди.

Яроқсиз деб топилган бюллетенлар сони 0,78 фоизни ташкил этди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.